
Ўзбекистонда диний соҳадаги давлат сиёсатининг мақсади фуқароларнинг виждон эркинлигига бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун тенг шарт-шароитлар яратишдан, турли динларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашишдан, конфессиялараро тотувликни мустаҳкамлашдан иборат.
Шу мақсадда Мир Араб олий мадрасасида ҳам 2025 йил 25 февраль куни қабул қилинган ЎРҚ-1037-сон «Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонунининг мазмун-моҳияти таништирилди.
Мазкур тадбирда Мир Араб олий мадрасаси устоз ва талабалари, гуруҳ мураббийлари иштирок этди.
Тадбирда Олий мадраса Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Мустафо Ходжаев диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясининг мазмун-моҳияти тўғрисида маъруза қилди.
Мир Араб олий мадрасаси матбуот хизмати
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
