Буюк маърифатпарвар, ёзувчи, публицист, драматург ва жамоат арбоби, Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси – Маҳмудхўжа Беҳбудий
Muallif: . .
Sana: 15.02.2025
243

Бугун Мир Араб олий мадрасасида Бухоро давлат университети билан ҳамкорликда Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Олий мадраса Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор Учқун Авлиёқулов, Бухоро давлат университети “Ўзбек адабиёти” кафедраси ўқитувчиси Азимжон Ҳомидов, гуруҳ мураббийлари ва талабалар иштирок этди.

Мазкур тадбирда Бухоро давлат университети “Ўзбек адабиёти” кафедраси ўқитувчиси А.Ҳомидов Туркистонда жадидлик ҳаракатининг фаолияти, жадидчилик ҳаракати намоёндалари, Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ҳаёти ва фаолияти, илм-маърифат йўлида олиб борган сай-ҳаракатлари, асарларидаги мустамлакачилик зулмидан қутулиш, ўз миллий давлатчилигини тузиш, иқтисодий ва маданий тараққиётга йўл очиш, халққа зиё тарқатиш чоралари тўғрисида маъруза қилди.

Тадбир якунида ташриф буюрган меҳмонга Олий мадраса раҳбарияти томонидан миннатдорчилик билдирилди.


. .