Мир Араб олий мадрасасига 10 хил турдаги жаҳон ва ўзбек бадиий адабиётлари ҳадя қилинди
Muallif: . .
Sana: 11.02.2025
193

Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиларининг ташаббуслари сабабли ҳомийларни жалб қилган ҳолда Ахборот-ресурс маркази фондига 10 хил турдаги жаҳон ва ўзбек бадиий адабиётлари ҳадя қилинди.

Ушбу китоблар тегишли тартибда рўйҳатга олиниб кутубхона фондига кирим қилинди.

Олий мадраса ўқитувчиси Ваҳобиддин домла Бозоров ушбу ташаббусни илгари сурган барча ўқитувчиларга ҳамда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, ҳомийлар ва китоб муаллифлари томонидан берилаётган адабиётлар учун раҳбарият номидан ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Тўраҳон МУЗРАБОВ,
Мир Араб олий мадрасаси
Ахборот-ресурс маркази ходими

. .