Мир Араб олий мадрасасида навбатдаги Кенгаш йиғилиши ўтказилди.
Muallif: . .
Sana: 24.12.2024
133

Бугун 24 декабрь куни Олий мадрасанинг навбатдаги Кенгаш йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Олий мадраса ректори, устоз Жобир домла Элов, Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор Учқун Авлиёқулов, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Шуҳрат Толибов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Мустафо Ходжаев, “Диний фанлар ва тиллар” кафедраси мудири Нарзулло Ахмедов ҳамда Олий мадраса ўқитувчилари иштирок этди.

Мазкур Кенгаш йиғилишида йил сарҳисоби, илмий салоҳиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари, таълим-тарбия жараёнини яхшилаш, ўқув интизомини мустаҳкамлаш, бу борада қилиниши керак бўлган ишлар тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда сўзга чиққан Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Мустафо Ходжаев кенгаш фаолияти тўғрисида маълумот берди.

Шунингдек, Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор Учқун Авлиёқулов ҳам ўз навбатида ўқув машғулотлари, таълим-тарбия жараёнини яхшилаш шунингдек, якуний назоратларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича кўрсатма ҳамда тавсиялар бериб ўтди.

✏️Мир Араб олий мадрасаси матбуот хизмати

. .