
Барчамизга маълумки 8 декабр – Ўзбекситон Республикаси конституцияси қабул қилинган кун ҳисобланади, ҳозирда юртимизнинг барча вилоятларида конституциямизнинг 32 йиллик байрам тадбирлари кенг нишонланмоқда.
Шу муносабат билан Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиларининг ташаббуслари сабабли олий мадрасамизнинг Ахборот Ресурс маркази фондига 104 хил турдаги бадиий, илмий оммабоп адабиётлар ҳадя қилинди. Ушбу китоблар тегишли тартибда рўйҳатга олиниб кутубхона фондига кирим қилинди.
Олий мадрасанинг Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректори устоз Учқун домла Авлиёқулов ушбу ташаббусни илгари сурган барча ўқитувчиларга ҳамда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, ҳомийлар ва китоб муаллифлари томонидан берилаётган адабиётлар учун раҳбарият номидан ўз миннатдорчилигини билдирди.
Тўрахон МУЗРАБОВ,
Мир Араб олий мадрасаси Ахборот Ресурс маркази ходими
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
