
Мир Араб олий мадрасаси Ахборот Ресурс маркази фонди доимий равишда бадиий, илмий оммабоп ва диний илмий китоблар билан бойитиб борилмоқда. Китоблар Ўзбекистон мусулмонлари идораси, китоб муаллифлари ҳамда ҳомийлар томонидан ҳадя қилинади. Бугун ҳомийлар томонидан “Аттафсийру фит тафсийр” китоби кутубхона фондига ҳадя қилинди.
Ушбу китоб Абу Ҳафс Насафий қаламига мансубдир. Имом Насафий ушбу китобида тафсир илмини биринчи маротаба ўқиётган кишига оятларни тушуниш осон бўлишини мақсад қилган ва тафсир борасидаги ҳадис ва хабарларнинг санадини келтирмаган. Муаллиф имом Замахшарий билан замондош бўлиб, илмий мулоқот қилгани сабабли ушбу китобида оятларнинг грамматик таҳлилларини ҳам берган.
Тўрахон МУЗРАБОВ,
Мир Араб олий мадрасаси АРМ ходими
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
