Мир Араб олий мадрасасида навбатдаги Кенгаш йиғилиши ўтказилди.
Muallif: . .
Sana: 20.02.2024
125

Йиғилишда Олий мадраса ректори Жобир домла Элов, Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор Учқун Авлиёқулов, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Шуҳрат Толибов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Мустафо Ходжаев, “Диний фанлар ва тиллар” кафедраси мудири Нарзулло Ахмедов ҳамда Олий мадраса ўқитувчилари иштирок этди.

Мазкур Кенгаш йиғилишида илмий салоҳиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари, таълим-тарбия жараёнини яхшилаш, ўқув интизомини мустаҳкамлаш, бу борада қилиниши керак бўлган ишлар тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда сўзга чиққан Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор Учқун Авлиёқулов ҳам ўз навбатида ўқув машғулотлари, таълим-тарбия жараёнини яхшилаш шунингдек, якуний назоратларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича кўрсатма ҳамда тавсиялар бериб ўтди.

Мир Араб олий мадрасаси матбуот хизмати

. .