Мир Араб олий мадрасасида Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратларининг ижодини ўрганишга бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
Muallif: . .
Sana: 02.02.2024
133

Юртимизда аждодларимизнинг бой илмий ва адабий меросини сақлаш ва уни кенг тарғиб қилиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Навоий ва Бобур ижодини ўрганиш уларнинг ижодларини кейинги авлодга етказиб бериш, ёшларни комил инсон қилиб тарбиялашда маънавият ва маърифат юлдузининг ўлмас сиймолари Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ижоди катта ахамиятга эга.
Шу ўринда бугун Мир Араб олий мадрасасида Бухоро давлат университети билан ҳамкорликда Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратларининг ижодини ўрганишга бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Мир Араб олий мадрасасининг устоз ва талабалари, гуруҳ мураббийлари, Бухоро давлат университети “Ўзбек адабиёти” кафедраси мудири, филология фанлари доктори Ҳ.Эшонқулов иштирок этди.

Тадбирда Бухоро давлат университетидан ташриф буюрган адабиётшунос, навоийшунос олим Ҳ.Эшонқулов маъруза қилиб, Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратларининг ҳаёти, ижоди, қолдирган илмий мероси, асарларидаги яхшилик, гўзалликка тарғиб масалалари тўғрисидаги фикрларни билдирди. Шунингдек, тадбир даомида талабаларга Алишер Навоийнинг “Насойим ул-муҳаббат” асари ўқиб берилди.

Мир Араб олий мадрасаси матбуот хизмати

. .