Мир Араб олий мадрасасида янги китоблар тақдимоти бўлиб ўтди
Muallif: . .
Sana: 24.01.2024
120

Фарзандларимизга совға сифатида китоб беришни одат қилайлик. Ҳеч қачон китобдан оладиган маънавий озуқани ҳеч нарсадан олаолмайди. Биз фарзандларимизни китобга қайтаришимиз керак. Илмга, маърифатга қайтаришимиз керак.

Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАР

Мир Араб олий мадрасасининг АРМ фонди доимий равишда янги китоб ва қўлланмалар билан бойитилиб келинмоқда. АРМ фондини бойитиш одатда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан юборилган ўқув қўлланма ва китоблар билан, ҳамда ҳомийлар ва китоб муаллифлари томонидан олиб берилган ҳар хил турдаги адабиётлар билан бўлади.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан, 6 хил турдаги “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими”, “Ўзингизни ҳалокатга ташламанг”, “Таъвилот ал- Қуръон 25-26 жуз”, “Косоний ақидаси”, “Шамоили Бухорий”, “Сунани Доримий” китоблари.

Ҳомийларимиз томонидан, 1 хил турдаги “Футуҳотул илоҳия” китоби.

Китоб муаллифлари томонидан, 1 хил турдаги “Қуръони Карим” оятлари мазмун- маъносининг ўзбекча изоҳли таржимаси китоблари ҳадя қилинди.

Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси Абдулатиф домла Мадаминзода талабаларга ўшбу китоблар тўғрисида гапириб ўтдилар ва китоб муаллифларининг ҳаёти тўғрисида маълумотлар берди.

Ушбу китоблар тақдимотида “Йилнинг энг яхши Ақоид фани ўқитувчиси 2023” кўрик танловининг Респулика босқичида фахрли 1- ўринни олган Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси Асрорхон домла Маҳмудов яқинда нашр қилинган “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими” китобида долзарб фатволар жамланганлиги турли ихтилофли масалалар ва уларнинг ечими оят ва ҳадиси шарифлар асосида ёритилганлиги ҳақида гапириб бердилар.

Тўрахон МУЗРАБОВ

Мир Араб олий мадрасаси ходими


. .