Мисрда «30 халқаро Қуръони Карим мусобақаси» ўтказилади
Muallif: . .
Sana: 22.12.2023
117

Миср Авқоф вазири Муҳаммад Мухтор Жума «30 халқаро Қуръони Карим мусобақаси»нинг тўрт ҳаками номини эълон қилди. Бу ҳақда Ал-Фажр нашри хабар берди.

Ушбу мусобақа 2023 йил 23 декабрь куни Дорул-Қуръонда, Мисрнинг Улуғ масжидида ва Ислом маданият марказида ўтказилади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон номидан Мир Араб ўрта махсус Ислом билим юрти мударриси Мираббос қори Мирбобоев қатнашади. Мусобақани қуйидаги ҳакамлар баҳолаб боришади:

  1. Тағиуддин Мустафо Абдул Босит ат-Тамимий – фаластинлик олим, Судан Фанлар университетида тилшунослик ва фалсафа фанлари номзоди, Фаластин техника университети доценти.
  2. Иорданиялик Тавфиқ Иброҳим Аҳмад Замра – Покистон Ислом университети доктори, Қуръони Карим халқаро танлови ҳакамлар ҳайъати аъзоси
  3. Абкар Веллер Маду – Судандаги Омдурман университетида араб ва исломшунослик фанлари доктори, Халқаро Қуръон мусобақаси ҳакамлар қўмитаси аъзоси.
  4. Сенегаллик шайх Аҳмад Ал-Сағир Амби – Дакар Ислом институти бош котиби, араб таълими бўйича инспектор ва халқаро Қуръон мусобақаларининг ҳайъат аъзоси.


Мусобақа ғолибларини қимматбаҳо совғалар ва эсдалик ҳадялар кутмоқда.

. .