ШАРҚУ ҒАРБНИ ЁРИТГАН ЗИЁ МАСКАНИ
Muallif: . .
Sana: 23.11.2023
143

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 10-11 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи чоғида, Мир Араб олий мадрасасини ташкил қилиш юзасидан айтган ушбу сўзлари ва бу борада берган кўрсатма ва топшириқлари тез фурсатда ҳаётга татбиқ этилди. Мадрасанинг олий таълим муассасаси мақомига кўтарилиши эса кўҳна таълим даргоҳи нуфузининг янада юксалиши, жозибали ва кўркам кўринишга эга бўлишига замин яратди. Биз ушбу мақолани тайёрлаш жараёнида соҳа мутахассислари билан суҳбатлашиб, етти иқлимга машҳур мадрасанинг тарихи, номланиши, унда таълим олган алломалар ва бугунги кунда олий мадраса мақомини олган кўҳна билим даргоҳи ҳақидаги маълумотлар билан қизиқдик.

Беш юз йилки сабоқлар берур...

— “Қуббатул Ислом” деб эътироф этилган Бухорои шарифда ҳар бир тарихий обида халқимизнинг бой ўтмишидан, юксак тафаккуридан дарак беради. Бунёд этилганига 500 йилдан ошаётган Мир Араб мадрасаси ҳам фикримизнинг ёрқин на мунасидир. Ушбу мадраса милодий 1530- 1536 йиллари халқ орасида Мир Араб номи билан машҳур бўлган буюк аллома Саййид Абдуллоҳ Яманий томонидан қурилган, — дейди, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков. — Ўтган салкам беш юз йил давомида мадрасада жуда кўплаб толиби илм сабоқ олди. Шарқу Ғарбга илм нури ни таратишдек эзгу йўлда хизмат қилган бу даргоҳдан кўплаб буюк зотлар етишиб чиқди. Мадраса Ўрта Осиё, Афғонистон, Эрон, Россия, Кавказ, Озарбайжон, Доғис тон каби давлатлар мусулмонлари ҳаётида ҳам муҳим ўрин эгаллаб келган.

Ушбу даргоҳда таълим олган бити рувчилар, ўз мамлакатларида дин соҳа сида обрў-эътиборга эга бўлиб, юзлаб фозиллар ўз миллатлари фахру ифти хорига айланган. Айниқса, Шаҳобуддин Маржоний, Галимжон Борудий, Муса Бигиев, Садриддин Айний, Абдуллажон Калонзода, Олимхонтўра ва Алихонтўра Соғунийлар, Мунаввар қори Абдурашид хонов, Абдурауф Фитрат, Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон ҳазратлари, Оллошу кур Пошшозода, Талгат Тожуддин, Аҳмад Қодиров каби мўътабар уламолар мазкур мадрасада таҳсил олган. Улар ўз вақтида минтақада дин соф лигини таъминлаш, муқаддас динимизни ниқоб қилиб ўз сиёсий найрангларини ўт казмоқчи бўлган ғайриинсоний кучларга қарши маънавий кураш олиб бориш, тур ли фирқаларга бўлинишдан асраш, соф ислом маърифатини кенг тарғиб этишда жонбозлик кўрсатиб, ўз юртида тинчликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшган.

Саййид Абдуллоҳ аслида ким бўлган?

XVI асрда ташкил этилган Мир Араб мадрасаси ислом олами дунёсида катта нуфузга эга бўлган. Мадрасадан етишиб чиққан буюк алломалар ўзларидан нодир ва ноёб асарлар мерос қилиб қолдирган. Манбаларда ёзилишича, мадрасага асос солган Мир Араб нақшбандия тариқатининг улуғ пири муршиди, соҳибкаромат авлиё, улкан тарбиячи бўлган. — Мир Арабнинг асл исми Саййид Аб дуллоҳ Яманий бўлган. Яманнинг Ҳадра мавт деган жойида, тахминан 1461 йилда подшоҳ оиласида туғилган. Саййид Абдул лоҳни “Мир Араб” дейишларига сабаб, у кишининг миллати, амирлиги ва туғилган жойига ишорадир. Саййид Абдуллоҳ Ал лоҳга бўлган муҳаббати ошиб, илм ўрга ниш учун тожу тахтдан воз кечиб, 22 ёши да Самарқандга йўл олади, — дейди Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти муди ри Жалолиддин Сабуров. Самарқанднинг Хўжа Кафшир гузари да Хўжа Аҳрор Валийга йўлиқиб, у кишига шогирдликка тушади. Илм ўрганиб, қисқа муддатда устозидан иршод хати олиб, пир даражасига етишади ва Бухоро амири Убайдуллахоннинг пири бўлади. Мир Араб 1530 йил Бухорода мадраса қурдиришга жазм қилади. Мадрасанинг меъморий ту зилиши Мир Арабнинг тушида зоҳир бўл ган. Уйқусида кўрган кошона тасвирин қурувчи-усталарга сўзлаб бериб, қиёмат қойим бўлгунга қадар илму маърифат зиё сини тарқатадиган мадраса бунёд этмоқни буюрган. Қўлигул усталар буни қиёмига етказиб бажарган. Мадраса Бухоро хони Убайдуллахон инъом этган маблағ ҳамда кўплаб вақф мулклари ҳисобига қурдирил ган. Бундан ташқари, у Шофиркон, Вобкент, Ғиждувонда ариқлар қаздириб, катта-катта боғлар барпо эттиради. Аммо мадраса қу рилиши тугамай вафот этади. Алломанинг сағаналари мадрасага кириш қисмида жойлашган катта гумбаз остига қўйилган. Унинг васиятига кўра, куёви Шайх Закариё қурилишни охирига етказган. Мир Арабнинг оёқлари томонида ўз васиятига биноан Амир Убайдуллахон, буюк алломалар ва Амир Убайдуллоҳнинг яқинлари ҳам дафн этилган. Шундан сўнг Бухоро шаҳрида ги Мир Араб мадрасаси Сайид Абдуллоҳ “Мир Араб” номи билан атала бошланган.

Ислом маънавий цивилизацияси уммони

Дарҳақиқат, Бухородаги Мир Араб мад расасини Ислом маънавий цивилизация сига қўшган ҳиссасини уммонга қиёслаш мумкин. Ушбу уммон тубига теранроқ на зар солсак, жуда кўплаб ирфоний дуру марваридларни кашф этиб бораверамиз. — Мир Араб мадрасаси шонли тари хининг янги давридан ҳозирги кунгача мингдан ортиқ малакали диний ходимлар, кўплаб муфтий, уламолар ва бугунги кун да фаолият юритаётган имом-хатиблар таълим олган. Мадрасанинг олий таълим муассасаси мақомига кўтарилиши эса на фақат юртимиз, балки чет мамлакатларда ҳам алоҳида бир воқелик сифатида қайд этилди, — дейди Мир Араб олий мадраса си ректори Жобир Элов. — Шу йилнинг февраль ойида Прези дентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мадраса мизга ташрифи, ўқитувчилар ва талабалар билан дилдан суҳбат қуриши жамоамизга қўш қанот бағишлади. Айниқса, мадрасада, диний таълим соатлари ва сифатини ислоҳ қилиш, уни амалиёт билан боғлаш бўйи ча берган алоҳида фикрлари барчамизга бирдай манзур бўлди. Давлатимиз раҳба рининг “Мадраса мусулмон дунёси ула молари, мактабдор, мударрис, қозилар, масжид имомлари ва турли даражада ги давлат амалдорлари тайёрлайдиган ўқув юртидир”, деган сўзлари бу таълим муассасасининг нечоғлиқ нуфузи баланд эканлигига яна бир ишорадир. Бугунги кун да Мир Араб олий мадрасаси ҳузурида “Та саввуф илми мактаби” ҳам ташкил этилган. 200 ўринга мўлжалланган олий мадрасада Қуръони карим, ҳадис, фиқҳ ва тасаввуф илмлари, хорижий тиллар пухта ўргатила ди. Талабаларнинг илм олиш ва яшаши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Компьютер хонаси, фан кабинетлари, мад раса кутубхонасида сақланаётган қадимий бой маданий ва маънавий меросимиз ҳи собланган қўлёзма ва тошбосма китоблар ёшларга хизмат қилади. Бундан ташқари, фаоллар зали, талабалар ётоқхонаси, хиз мат уйи, спорт зал ва бассейнда ҳам барча қулайликлар яратилган. Ҳозирги кунга келиб, мадрасада 4 йил давомида диний фанлар билан бир га, умумтаълим фанлари ҳам ўқитилади. Айни пайтда 30 нафар олий маълумотли ва малакали ўқитувчи-мударрис 100 дан ортиқ талабага дарс бериб келмоқда. Олис вилоят ва туманлардан келган талабалар ётоқхона билан таъминланган. Мадрасани битирганларга исломшунос, имом-хатиб ва араб тили ўқитувчиси мутахассислиги бўйича шаҳодатнома берилади.

Тилла кошинлар яратган макроиқлим сири

— Мир Араб мадрасаси 1530-1536 йил лар давомида қурилган бўлиб, шаҳар мар казида жойлашган. Бино икки улкан гумбази билан бошқа тарихий бинолардан ажралиб туради. Мадрасанинг кириш қисми кунботар томонда. Шимолий ва жанубий пештоқлари баланд қилиб қурилган. Бу шимол билан жа нубдан эсадиган шамолдан сақлаш ҳамда мадраса ҳавосини тозалаб туриш имконини беради, — дейди Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси Асадулла Нажмиддинов. — Пештоқларнинг баландлиги тахминан ўт тиз икки метр. Ғарбий ва шарқий томонда жойлашган пештоқлар пастроқ қурилган. Буларнинг ҳаммаси бино ичида ўзига хос микроиқлим яратади. Дарвоза улкан пештоқ остида жойлашган. Бино тўрт қаватдан ибо рат. Ҳужраларни тўртта улкан пештоқ ажра тиб туради. Мадрасанинг меъморий шакли тўртбурчак — Қуръон китобини эслатади. Ҳужраларининг 114 талиги эса Қуръон су ралари сонига мос келади. Кўҳна ва кўркам мадрасанинг шимолий гумбази ярим кошин билан қопланган, жанубий гумбази эса беза тилмаган. Кошинларга кам миқдорда тилла, кумуш, мис, кўрғошин қўшилган. Буларнинг кўп йиллар хизмат қила оладиган ҳамда си фатлилиги билан ажралиб турадиган кварц қумига аралаштириб ишлатилган. Мадраса га ҳашаматли баланд пештоқдан кирилган. Бир вақтлар пештоқлар жуда баланд бўл ган. Ривоятларга кўра, мадраса асоси чуқур қилиниб, тоғ тошлари билан мустаҳкамлан ган, қор, ёмғир сувини қочириш учун тазар лар ишланган, улар орқали сувлар шаҳар қўрғонидан ташқарига чиқарилган.

Хорижлик олимлар жалб этилмоқда

Мир Араб мадрасаси ўз кўрку салоба тини намоён этиб, йилнинг тўрт фаслида ҳам маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар би лан гавжум. Яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг амалий ёрда ми билан кўҳна ўқув даргоҳида ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланиб бормоқда. Мисрнинг дунёга машҳур Ал-Азҳар уни верситети, Мадинадаги Ислом универси тети, Тошкент Ислом университети ҳамда юртимизнинг бошқа олий ўқув юртлари билан Мир Араб олий мадрасаси ўртасида таълим соҳасида илмий-амалий ҳамкорлик йўлга қўйилган. Яна бир эътиборга молик хабар, Ал-Азҳар университетининг усулид дин фанлари докторлари, Шайх Аҳмад Ра жаб Аҳмад Адавий ва Шайх Аҳмад Муҳам мад Али ҳазратлари 2023 йилдан Олий мадрасада дарс бериш учун ишга қабул қилинди. Ҳа, эзгу анъаналар руҳи билан суғорил ган мадраса, халқимизнинг диний-маъри фий билим савиясини юксалтирадиган, турли хил ёт ғояларга қарши ўзининг зиёси билан кураша оладиган, ислом шариати нинг етук билимдонларини тайёрлашда янгича куч ва ғайрат билан ўз фаолияти ни давом эттирмоқда. Зеро, Президенти миз айтганидек, “Бундай узоқ тарихга эга таълим даргоҳлари жуда кам. Бу гун унинг шароитини яхшилаб, тарихий адолатни тиклаганимиз хайрли иш бўл ди, деб ўйлайман. Демократик ислоҳот ларимиз натижасида диний соҳага ҳам эркинлик эпкини кириб келди. Шу билан бирга, ахборот макони ҳам очиқ. Ин тернетда илмий асоси бўлмаган турли талқинлар ҳам бор. Лекин уларни таж рибасиз ёшлар қаердан билади? Буни сизга ўхшаган илмли кишилар, имом-ха тибларимиз исботлаб, тўғри тушунти риб бериши керак”.

Гуличеҳра ДУРДИЕВА, “Янги Ўзбекистон” мухбири

Янги Ўзбекистон газетаси, 2023 йил 23 ноябр, 244-сон

. .