​Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Мир Араб олий мадрасаси ӯртасида ӯзаро тажриба алмашинув ташкил қилинди
Muallif: . .
Sana: 02.11.2023
188

Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Ахборот Ресурс маркази мудири Камолиддин домла Маҳкамов, Мир Араб олий мадрасаси ва Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг Ахборот Ресурс маркази фондида бӯлдилар.

ЎМИ нинг АРМ мудири Камолиддин домла Маҳкамов ҳар иккала таълим даргоҳининг Ахборот Ресурс маркази фондида ташкил этилган имкониятлар билан танишиб, таклиф ва фикр мулоҳазаларини айтиб ўтдилар. Кутубхонада яратиб берилган шарт- шароитлардан ўқитувчи ва талабалар унумли фойдаланиши кераклиги, янги китоблар билан доимий равишда бойитилиб келинишига ташаббускор бўлишлик лозимлигини айтиб, фондда мавжуд бўлган барча китобларнинг инвентар рақамлари билан тўлиқ таъминланишини қаттиқ назоратга олиш шу билан бир қаторда инвентар ҳисоб- китоб дафтарини юритиб бориш лозимлигини таъкидладилар. Кутубхонада сақланаётган китобларга эҳтиёткор бўлишлик ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида яратилган шароитларни доим назорат қилиб боришлик ҳамда талабаларнинг бадиий, илмий оммабоп ва Араб тилига оид мутолаа китобларини кўпроқ ўқишлик кераклигини гапириб ўтдилар.

Сўнгра Мир Араб олий мадрасасининг АРМ ходими Тўрахон Музрабов кутубхонада амалга оширилиб келинаётган ишлар тўғрисида маълумот бериб, янги келаётган адабиётлар билан таништирдилар ҳамда айтиб ўтилган таклифларни доимий амалга оширилишига янада эътиборли бўлишлигини гапириб ўтдилар.

Тўрахон Музрабов

Мир Араб олий мадрасаси АРМ ходими


. .