ЯНГИ КИТОБЛАР ТАҚДИМОТИ
Muallif: . .
Sana: 31.10.2023
151

Дунёдаги ҳар қайси давлат, ҳар қайси халқ биринчи навбатда ўзининг интеллектуал салоҳияти, юксак маънавияти билан қудратлидир. Бундай енгилмас куч манбаи эса аввало инсоният тафаккурининг буюк кашфиёти – китоб ва кутубхоналардадир. Шавкат Мирзиёев

Бугун Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчи ва ходимлари ҳамда талабалар фойдаланишлари учун ҳомийлар томонидан Ақоид илмига оид 10 хил турдаги:

1. Китоб ат-Тавҳид. Абу Мансур Мотуридий,

2. Табсиротул-адилла. Абул-Муъин Насафий,

3. Ат-Тамҳид лиқоваъид ат-тавҳид. Абул-Муъин Насафий,

4. Баҳрул-калом. Абул-Муъин Насафий,

5. Ишоротул-маром мин иборотул-имом. Камолиддин Баёзий,

6. Таъдил ал-ъулум. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Бухорий,

7. Сидқул-калом фий илмил-калом. Камолиддин Андигоний,

8. Шарҳу Умдати ақоиди аҳлис-суннати вал-жамоъа. Муҳйиддин Муҳаммад ибн Иброҳим ан-Никсорий,

9. Шарҳул ақидатут-Таҳовийя. Абдулғаний ал-Ғунаймий ал-Майдоний,

10. Талхис ал-адилла лиқоваъид ат-тавҳид. Абу Исҳоқ ас-Саффор ал-Бухорий китоблари ҳадя қилинди.


Ушбу китоблар тақдимотида “Йилнинг энг яхши Ақоид фани ўқитувчиси 2023” кўрик танловининг Респулика босқичида фахрли 1-ўринни олган Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси Асрорхон домла Маҳмудов китобларнинг ҳар бирига таъриф бериб ўтдилар ва китоб муаллифлари тўғрисида ҳам кенг тушунча бердилар.

Тақдимот сўнгида Мир Араб олий мадрасаси АРМ ходими Тўрахон Музрабов кутубхонада яратиб берилган шароитлардан унумли фойдаланиш лозимлиги ҳамда электрон китоблар базаси мавжудлиги қолаверса кутубхонадаги компьютерларда интернет тармоқлари мавжудлиги ҳақида яна бир бор эслатиб ўтди.

Тўрахон Музрабов

Мир Араб олий мадрасаси АРМ ходими

. .