ЗИЁРАТ...
Muallif: . .
Sana: 30.10.2023
175

Юртимиз ўзининг муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлари, азиз-авлиёлар мангу қўним топган мақбаралари билан машҳур. Зиёратгоҳлар ўз тарихи, асосли манбаларга оидлиги билан қадрлидир. Зеро, улуғ зотлар қайси гўшада яшашни ихтиёр этса, ўша жойда маънавий-руҳий покланиш рўй бериши билан бирга, боғу роғлар, соя-салқин оромгоҳлар бунёд этилган.

Шунингдек, Мир Араб олий мадрасаси устоз ҳамда талабалари иштирокида Бухоро вилояти Ғиждувон туманида жойлашган “Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний” мақбараси ҳамда мазкур туманда жойлашган Улуғбек мадрасасига зиёрат тадбири ташкил этилди.

Мир Араб олий мадрасаси устоз ҳамда талабалари билан бир қаторда Олий мадрасада дарс бераётган Миср Араб Республикаси “Ал-Азҳар” университетининг усулид дин фанлари докторлари Шайх Аҳмад Муҳаммад Али ҳамда Шайх Аҳмад Ражаб Аҳмад Адави ҳазратлари билан зиёрат тадбири давомида Хожа Абдуҳолиқ Ғиждувонининг тарихи, турмуш тарзи, ҳаёти ва ижоди борасида фикр алмашилди.

Олий мадрасанинг устоз ҳамда талабалари Улуғбек мадрасасига ташрифи чоғида ҳам мадраса ўзининг тарихи, меъморчилиги, қадимийлиги устоз ва талабаларда катта таассурот қолдирди. Маълумот ўрнида шуни айтишимиз жоизки, буюк астроном ва математик, ўз даврининг атоқли алломаси, давлат арбоби, Мирзо Улуғбек (1394-1449) 1433 йилда Ғиждувонда ҳам мадраса қурдирган. Мазкур мадрасаларда диний илмларга нисбатан математика, геометрия, фалакиёт, табиёт, жуғрофия ва тарих каби дунёвий илмлар кўпроқ ўқитилган ва ўз даврининг энг нуфузли илм-фан маскани бўлиб ҳисобланган.

Зиёрат тадбири якунида Қуръон тиловат қилиниб, ўтганлар ҳаққига, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги борасида дуойи хайрлар қилинди.

Мир Араб олий мадрасаси матбуот хизмати

. .