ЯНГИ КИТОБЛАР ТАҚДИМОТИ
Muallif: . .
Sana: 09.10.2023
237

Мир Араб олий мадрасасининг АРМ фонди доимий равишда янги китоб ва қўлланмалар билан бойитилиб келинмоқда. АРМ фондини бойитиш одатда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан юборилган ўқув қўлланма ва китоблар билан ҳамда ҳомийлар ва китоб муаллифлари томонидан олиб берилган ҳар хил турдаги адабиётлар билан бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан, 1 хил турдаги “Ҳадис илми қоидалари” китоби;

Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси маркази томонидан, 1 хил турдаги “Хожагон-Нақшбандия таълимотининг ёшлар тарбиясида тутган ўрни” китоби;

Ҳомийларимиз томонидан, 1 хил турдаги “Ал-Қомус Арабча-Ўзбекча қомусий луғат” китоби;

Китоб муаллифлари томонидан, Мир Араб олий мадрасасининг Ақоид фани ўқитувчиси, олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари ўртасида ўтказилган “Йилнинг энг яхши Ақоид фани ўқитувчиси” кўрик танловининг мутлоқ 1- ўрин соҳиби Асрорхон домла Махмудовнинг “ 2- курс талабалари учун ўқув услубий қўлланма” ва Раҳматуллоҳ домла Файзуллаевнинг “Этма имондан жудо” китоблари;

Мир Араб олий мадрасасида 2019- 2023 ўқув йилларида таълим олган талабаларимиз томонидан 16 хил турдаги Араб тилига оид “ Сувар мин хаёти саҳоба 1- жуз”, “Сувар мин хаёти саҳоба 2- жуз”, “Сувар мин хаёти саҳобия”, “Сувар мин хаёти тобеъин”, “Китабул кабоир”, “Таълим мутаъаллим”, “Шарҳи Ақоидун насафия”, “Ҳикамул атоия шарҳ ва таҳлийл”, “Ал- вофия”, “Тариҳул хулафаи”, “Рисалатул мустаршидийн”, “Роҳийқул махтум”, “Муснадул имом Абу Ҳанифата ан Нуъмон”, “Насоиҳул ъибад”, “ Арросул ал муъаллим”, “Аттибён фи адаби ҳамалатил Қуръон” китобларини ҳадя қилишди.

Мир Араб Олий мадрасасининг Ахборот ресурс маркази фондига ҳадя қилинган ушбу китоблар Олий мадраса устозлари ва талабаларига тақдим қилинди ҳамда ушбу китоблар тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.

Тўрахон Музрабов

Мир Араб Олий мадрасаси ходими

. .