ХУШХАБАР. МИСР АРАБ РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДУНЁГА МАШҲУР “АЛ-АЗҲАР” УНИВЕРСИТЕТИ ВА МИР АРАБ ОЛИЙ МАДРАСАСИ ЎРТАСИДА ТАЪЛИМ СОҲАСИДА АЛОҚАЛАР ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ.
Muallif: . .
Sana: 14.09.2023
230

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг амалий ёрдами билан Миср Араб Республикасинингдунёга машҳур “Ал-Азҳар” университети ва Мир Араб олий мадрасаси ўртасида таълим соҳасида алоқалар йўлга қўйилди.

“Ал-Азҳар” университетининг усулид дин фанлари докторлари Шайх Аҳмад Ражаб Аҳмад Адавий ва Шайх Аҳмад Муҳаммад Али ҳазратлари Олий мадрасада дарс бериш учун ишга қабул қилинди.Шу муносабат билан мазкур шайхлар иштирокида Олий мадрасада биринчи учрашув ташкил қилинди.

Аллоҳ устозларнинг қадамларини қутлуғ ва баракотли айласин. Амин.

Мир Араб олий мадрасаси матбуот хизмати

. .