
Кун чиққундан то кун боткунга қадар бўлган вақт дунёнинг қаерида эканлигингизга қараб 12 дан 18 соатгача давом этади.
Бу йил мусулмонларнинг муқаддас рамазон ойи пайшанба куни бошланади. Қуёш чиқишидан қуёш ботишигача бўлган вақт дунёнинг қаерида эканлигингизга қараб 12 дан 18 соатгача давом этади.
Рамазон ойи нега ҳар йили турли саналарда бошланади?
Ҳар йили Рамазон олдинги йилга нисбатан 10-12 кун олдин бошланади. Чунки, исломий тақвим ҳижрий қамарий тақвим асосида 29 ёки 30 кунлик ойлардан иборат.
Қамарий йил қуёш йилидан 11 кунга қисқа бўлгани учун Рамазон ойи 2030 йилда икки марта - аввал 5 январда, кейин эса 25 декабрда нишонланади.
Кейинги сафар Рамазон ойининг 23 мартдан кейин бошланиши 33 йилдан сўнг - 2056 йилда бўлади.
Дунё бўйлаб рўза соатларининг миқдори
Бутун дунё бўйлаб рамазон ойида рўзадорларнинг кундузи рўза тутиш вақтлари миқдори бир-биридан фарқ қилади.
Чили ёки Янги Зеландия каби дунёнинг энг жанубий минтақасида жойлашган мамлакатларда яшовчи мусулмонлар ўртача 12 соат рўза тутишади. Исландия ёки Гренландия каби шимолий мамлакатларда эса 17 соатдан ортиқроқ рўза тутишади.
Шимолий яримшарда яшовчи мусулмонлар учун бу йил рўза тутиш соатлари бироз қисқаради ва 2031 йилгача қисқаришда давом этади, яъни Рамазон қишки кунни - йилнинг энг қисқа кунини қамраб олади. Шундан сўнг, Шимолий ярим шарда рўза тутиш соатлари ёзги кунга қадар - йилнинг энг узун кунигача кўпаяди.
Экваторнинг жанубида яшовчи мусулмонлар учун эса бунинг акси бўлади.
Дунё бўйлаб рўзадорлар учун саҳарлик ва ифторлик вақтлари миқдори
20 апрелдан 22 августга қадар қуёш ботмайдиган Норвегиянинг Лонге арбен каби энг шимолий шаҳарларда вақтни кузатиш Саудия Арабистониднинг Макка ёки энг яқин бошқа мусулмон давлатларидагидек қилиниши бўйича диний қарорлар чиқарилган.
Қуйида дунёнинг турли шаҳарларида рўза тутиш соатларининг ўртача миқдори келтирилган. Рўза тутишнинг ҳақиқий соатлари ва вақтлари миқдори кунга, шунингдек ҳисоблаш усулларига қараб ўзгаради:
Рўза тутиш вақти энг узун бўлган шаҳарлар:
– Нуук, Гренландия: 17 соат
– Рейкявик, Исландия: 17 соат
– Хелсинки, Финляндия: 17 соат
– Стокголм, Швеция: 17 соат
– Глазго, Шотландия: 17 соат
Рўза тутиш вақти энг қисқа бўлган шаҳарлар:
– Сингапур: 13 соат
– Жакарта, Индонезия: 13 соат
– Бразилия, Бразилия: 13 соат
– Ёханнесбург, Жанубий Африка: 13 соат
– Буэнос-Айрес, Аргентина: 12 соат
– Кейптаун, Жанубий Африка: 12 соат
– Монтевидео, Уругвай: 12 соат
– Канберра, Австралия: 12 соат
Интернет маълумотлари асосида тайёрланди.
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
