“ЭЪТИҚОДДА АДАШМАЙЛИК”
Muallif: . .
Sana: 08.05.2019
1654

Мир Араб олий мадрасаси олис қишлоқлардаги тарғибот тадбирида

2019 йил 2 майда Бухоро вилояти Жондор туманидаги “Усто Фарҳод” жоме масжидида “Эътиқодда адашмайлик” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Бухоро вилояти Жондор туманидаги “Усто Фарҳод” жоме масжиди вакиллари ва Мир Араб олий мадрасасидан Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор Х.Хамдамов иштирок этди.

Давра суҳбатида Мир Араб олий мадрасасининг Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректори Х.Хамдамов “Ислом динида мазҳаб масаласи” мавзусида маъруза қилди.

Х.Хамдамов ўз маърузасида Ислом динида мазҳаб бирлик рамзи ҳисобланиши, динимизда мазҳабга тарғиб қилингани, инсонларнинг Исломга ёт бўлган турли хил оқимларга кириб кетаётганининг асосий сабабаларидан бири ҳам уларнинг мазҳабни тушунмагани ва тўғри мазҳабни тутмаганлари эканини таъкидлади.

Давра суҳбати якунида юртимиз тинчлиги ва динимиз равнақи учун дуойи хайрлар қилинди.

. .