САИДЖАМОЛ ДОМЛА МАСАЙИТОВ ИСЛОМШУНОСЛИК ФАНЛАРИ БЎЙИЧА PHD ДИССЕРТАЦИЯСИНИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ҲИМОЯ ҚИЛДИ
Muallif: . .
Sana: 18.12.2022
191

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Масайитов Саиджамол Юсифович Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи кенгаш мажлисида “Боситхон Шошийнинг “Муқаддимату илмил фароиз” асарида мерос масалаларининг ёритилиши” мавзусидаги “Фиқҳ, калом илми. Илоҳиёт” ихтисослигидан “Исломшунослик фанлари” бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Илмий кенгаш мажлиси оффлайн/онлайн тарзда ўтказилди. Ҳимоя жараёнларини Тошкент ислом институти профессор ўқитувчилари ҳам кузатиб бордилар.

Саиджамол Масайитов 18 нафар Кенгаш аъзосидан 18 та қувватловчи овоз билан 100 фоизлик натижага эришди!

Тошкент ислом институти жамоаси Саиджамол Масайитовни муваффақиятли докторлик диссертация ҳимояси билан табриклайди! Аллоҳ таоло бундай ҳимояларни бардавом ва янада зиёда қилсин!

. .