МИР АРАБ ОЛИЙ МАДРАСАСИДА ЎЗБЕКИСТОН МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 31 ЙИЛЛИГИ ҲАМДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
Muallif: . .
Sana: 05.09.2022
415

2022 йил 5 сентябрь куни Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси марказининг конференция залида Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги ҳамда янги 2022-2023 ўқув йили бошланиши муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Мазкур маънавий-маърифий тадбирда Бухоро вилоят бош имом хатиби Ж.Элов, Баҳоуддин Нақшбанд жоме масжиди имом хатиби А.Раззоқов, Мир Араб олий мадрасаси устоз ва талабалари иштирок этди.

Тадбирда Бухоро вилоят бош имом хатиби Ж.Элов, Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси, фазилатли устоз И.Ҳамроқулов мустақиллик байрами ва янги ўқув йили бошланиши муносабати билан устоз
ҳамда талабаларни табриклаб, мустақиллик неъмати ва уни қадрлаш, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, илм олиш фазилати, улуғ аждодларимизга лойиқ авлод бўлиш, Ватан ва халқ олдидаги масъулиятни англаш ва фидоий хизмат қилиш тўғрисида нутқ сўзлади.

Шундан сўнг Мир Араб олий мадрасаси ректори в.в.б. У.Авлиёқулов давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллик шодиёнасига бағишланган мустақиллик дарсини ўтиб берди.

Тадбир якунида юртимиз тинчлиги ва равнақи, ил-фан ривожи борасида дуойи хайрлар қилинди.

Мир Араб олий мадрасаси матбуот хизмати

. .