Энг кўп Қуръон хатм қилган талабалар муносиб тақдирланди
Muallif: . .
Sana: 23.04.2024
73

уръон – инсониятни икки дунё саодатига етакловчи илоҳий китобдир. Аллоҳнинг каломи мусҳафларга ёзилади, ўқилади, ёд олинади ва қалбларда сақланади. Қуръон самовий китобларнинг сўнггисидир. Қуръондан кейин ҳеч қандай илоҳий китоб туширилмайди. Унинг тиловати ҳам, ҳифзи ҳам, маъноларида мулоҳаза қилиш ҳам, ҳатто унга тикилиб назар қилиш ҳам ибодатдир.

Қуръони Каримни Рамазонда ҳам, Рамазондан бошқа пайтларда ҳам бошидан охиригача ўқиб, хатм қилиш мусулмон инсон учун фазилатли амаллардан биридир.

Бугун Мир Араб олий мадрасасида ҳам Муборак Рамазон ойи давомида Қуръони Каримни “Энг кўп хатм қилган” талабаларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Мазкур тадбирда Олий мадраса ректори Жобир домла Элов, Ёшлар билан ишлаш маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Мустафо Ходжаев, “Диний фанлар ва тиллар” кафедраси устоз ҳамда талабалари иштирок этди.

Тадбирда Олий мадраса ректори Жобир домла Элов илм олиш фазилати, илм олишда жидду жаҳд қилиш лозимлиги, устоз ва шогирд муносабатлари тўғрисида нутқ сўзлади.

Шунингдек, тадбир сўнгида Қуръони Каримни энг кўп хатм қилган 12 нафар Олий мадраса толиб ҳамда толибалари муносиб тақдирланди.

Мир Араб олий мадрасаси матбуот хизмати

. .