АЁЛЛАР ЖАМИЯТ ТАРБИЯЧИСИ
Muallif: . .
Sana: 07.03.2024
89

нсоният азал-азалдан аёл-қизларга алоҳида ҳурмат билан эътибор қаратган. Қуръони каримда “Нисо” (Аёллар) номи билан алоҳида сура нозил қилинган бўлиб, унда мерос ва аёлларга муомала қилиш ҳукмлари баён этилгани динимизда уларнинг эҳтиром қилинганини кўрсатиб беради. Ислом дини аёлларнинг шаънини кўтариб, уларнинг турмуш тарзини гўзаллаштирган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга ўз эрларига итоат қилишни, эркакларга эса жуфти ҳалолларига меҳрибонлик қилишни буюрганлар. Аёл оиланинггина эмас, жамиятнинг ҳам гултожи. Қайси соҳа ёки қайси жабҳада бўлмасин, аёл бор бўлса, албатта у ердан меҳрнинг, нафосатнинг ифори келади. У ишга ҳиссиёт, таълим-тарбия олишда ўз туйғу ва ҳароратини бағишлайди.

Шу ўринда Мир Араб олий мадрасаси аёл-қиз талабалари, ходималари иштирокида маънавий-маърифий давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Олий мадраса аёл-қиз талабалари, ходималари ҳамда “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ҳуснигул Ҳалимова иштирок этди.

Шунингдек, мазкур тадбирда Ҳуснигул Ҳалимова “Аёллар – жамият тарбиячиси” мавзусида маъруза қилди ҳамда талабалар ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Ҳуснигул Ҳалимова қаламига мансуб “Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан аёлларга 50 насиҳат” номли китобдан иқтибослар келтирилди.

Тадбир сўнгида ташриф буюрган меҳмондан Олий мадраса раҳбарияти томонидан миннатдорчилик билдирилди.



Мир Араб олий мадрасаси матбуот хизмати

. .