ФАРЗАНД НЕЪМАТИ
Muallif: . .
Sana: 23.11.2023
162

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.

Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло инсонларга беҳисоб неъматларни берган, уларнинг ҳар бири қадрли ва фазилатлидир. Аввало ҳар бир мўмин энг қадрли бўлган
неъмат – иймон ва илм неъматидир. Бу икки неъмат мужассам бўлган тақдирда руёбга чиқадиган энг улуғ неъмат – Аллоҳга қулликни изҳор қилишга сабаб бўладиган ибодатдир. Шунингдек, кўриш, эшитиш, гапириш, сезиш, тафаккур, ақл, фаросат, қўл, оёқ каби неъматларни санасак, ҳаргиз саноғига етиб бўлмайди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Агар сизлар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига етолмайсизлар” (Иброҳим сураси, 34-оят)

Ана шундай неъматлардан бири, бу фарзанд неъматидир. Бу неъматнинг улуғлигини, уни Аллоҳ таолодан бошқа зот бера олмаслигини тўлиқ англаб етиш учун бефарзандларнинг ҳолига назар солиш керак. Ана шунда инсон фарзанд неъмати қанчалик улуғ неъмат эканини тушунади. Демак, ҳар бир
ота-она уларга фарзандни Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч қандай зот бера олмаслигини чуқур ҳис қилишлари зарур. Ҳар бир боланинг соғ-саломат туғилиши бутун инсоният учун Аллоҳнинг тенгсиз лутфу карами, инъоми ва марҳамати эканини англаб етиш учун Қуръони каримга бир назар солишнинг ўзи етарли.

Аллоҳ таоло “Шўро” сурасида бундай марҳамат қилади: “Осмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир. (У зот) хоҳлаган нарсасини яратур. (У зот) хоҳлаган кишига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишига ўғиллар ҳадя этур. Ёки уларни жуфтлаб - ўғил-қиз қилиб берур ва хоҳлаган кишисини туғмас қилур. Албатта, У Алийм ва Қодийрдир” (49-50 оятлар).

Тарбия ҳам ота‑оналарнинг бурчи ва фарзандларнинг ҳаққидир.

“Тарбия” сўзи арабча “робба” феълидан олинган бўлиб, ўстирди, зиёда қилди, риоясига олди, раҳбарлик қилди ва ислоҳ қилди маъноларини билдиради.

Мусулмон уламолар “тарбия”ни бир неча хил таъриф қилганлар.

Жумладан, имом Байзовий қуйидагича таърифлайди:

“Тарбия бир нарсани аста-секин камолига етказишдир”.

Роғиб Асфиҳоний тарбияни қуйидагича таъриф қилади:

“Тарбия бир нарсани бир ҳолдан иккинчи ҳолга ўтказа бориб, батамомлик нуқтасига етказишдир. Тарбиянинг маъноларидан бири, инсоннинг диний, фикрий ва ахлоқий қувватларини уйғунлик ҳамда мувозанат ила ўстиришдир”.

Исломда болалар тарбияси ота‑онанинг энг масъулиятли ва узоқ давом этадиган бурчларидир. Бошқа бурчлар баъзи ишларни қилиш ёки мулкни сарфлаш билан охирига етади. Аммо тарбия масъулияти бардавом бўлади. Зотан, ота‑онанинг фарзанд неъматига ҳақиқий шукрлари ҳам айнан тарбия масъулиятини шараф билан адо этиш орқали юзага чиқади. Амалий
шукр – берилган неъматни неъмат берувчи зотни рози қиладиган тарзда тасарруф қилиш билан бўлади. Бинобарин, фарзанд неъматига амалий шукр қилиш ўша фарзандни Аллоҳ таолога итоат қиладиган банда қилиб тарбиялаш билан юзага чиқади. Фарзанд тарбиясида ота‑онанинг ўрни қанчалар катта эканини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадиси шарифларидан билиб оламиз. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Ҳар бир туғилган бола фақат фитрат (соф табиат) ила туғилади.
Бас, ота‑онаси уни яҳудий ёки насроний ёки мажусий қилади. Бу худди ҳайвоннинг бус-бутун ҳайвон туғишига ўхшайди. Сиз унда қулоқ-бурни кесилганини ҳис қилганмисиз?” дедилар.

Сўнгра Абу Ҳурайра “Агар хоҳласангиз: “(Бу) Аллоҳ одамларни яратган асл фитратдир. Аллоҳнинг яратганини ўзгартириб бўлмас. Ушбу тўғри диндир”, деган оятни ўқинг”, дер эди”.

Ҳар бир ота-она фарзанд тарбиясида ўзларининг бурч ва маъсулиятларини чуқур англашлари лозим. Шундай экан, оилада руҳий хотиржамлик, самимий муносабат, ота-она обрўсининг юқори бўлиши, болаларга талаб қўйишда оила катталари ўртасидаги бирликнинг сақланиши, бола шахсини меҳнатга тарбиялашга алоҳида эътибор бериш, болани севиш ва иззатини жойига қўйиш, оилада қатъий режим ва кун тартибини ўрнатиш, боланинг ёш ва шахсий хусусиятларини ҳисобга олиш, боладаги ўзгаришларни кузатиб бориш, ундаги мустақилликка интилиш ва ташаббускорлик сифатларини қўллаб-қувватлаш ота-оналарнинг педагогик билимларга эга эканлигини кўрсатади.

Оила тарбияси ижтимоий тарбия билан узвий алоқада бўлсагина, кутилган натижаларга эришиш мумкин. Бу борада ота-оналарнинг оилада фарзандтарбияси ва маънавий-ахлоқий руҳий ва жисмоний камолотиучунзарур бўлган ижобийота-оналик кўникмаларини ўзлаштириб бориши катта аҳамиятга эга. Хар бирота-онаўзфарзандинидунёдагиэнг толеи баланд маърифатли ва саодатлибўлишиниистайдивабунга эришиш йўлида ҳаракат қилмоқда. Шундай экан, биз мактабгача таълим тизими ходимлари, ота-оналар маҳалла билан ҳамкорликдаболалартарбиясига ҳеч қачон бефарқ бўлмайлик. Фарзандларимиз таълим- тарбиясига бўлган эътиборни ўзлигимиз ва келажакка бўлган эътибор деб билиб, ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш, соғлом ўсиши, тўғри тарбия ҳамда таълим олишини таъминлаш барчамизнинг бурчимиз эканлигини ҳеч қачон унутмайлик. Фарзандларимизга шундай тарбия берайликки, улар ўз ота-боболарига, ўз тарихи, Ватани, оиласи, она тилига, миллати, дини ва анъаналарига содиқ бўлиб камол топишсин.

Мир Араб олий мадрасаси талабаси
Негматова Зарнигор

. .