ИЛМ ОЛИШ МАШАҚҚАТСИЗ БЎЛМАС
Muallif: . .
Sana: 11.03.2024
120

“Осонмас бу йўлда бемалол юрмак
Холва ё хурмони тотмоқ эмас бу
То аччиқ дорини таъмини кўрмак
Билан кетгусидир беморда уйқу”
Ибн Жандал Қурибий

Асалари билан инсон боласи ўртасидаги фарқ ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Йигирма кунлик асаларини гулдан гулга қўниб, асал йиғаётганини кўп
кўргандирсиз. Инсон фарзанди эса фақатгина икки ёшдан оёққа туради, гапиришни ўргана бошлайди. 6 - ёшида мактабга боради.

Ўқишни, ёзишни ўрганади. Лицей, университетни тугатгунига қадар кўп ўқийди, ўрганади, интилади, изланади. Чунки яшаш учун ҳаётни, инсонларни ўрганишга муҳтождир. Фойда,зарарни билишга мажбурдир. Бироқ асалари
боласичи? У асал йиғишни ўрганиши учун на ўқишга, на олий ўқув юртини
битиришга эҳтиёжи бор. У дунё ҳаётига мукаммал ҳолда юборилган. Инидан
чиқар чиқмас ишини бошлайди. Биз эса йигирма кун ёки йигирма йил, умр
бўйи ўрганишга муҳтожмиз. Шунинг учун бешикдан қабргача илм олишга,
ўрганишга буюрилганмиз. Инсон қобилиятини билим ва тажриба билангина
оширади.

Билим озуқадир. Ақл ва қалб у билан озиқланади. Билим муваффаққият. Билимсизлик эса мағлубиятдир. Билим жасоратдир. Билимли киши муаммоларни жасорат билан енгади. Билим дурбинга ўхшайди. Чигал масалаларни у ҳал этади.Тўсиқ ғовлар устидан унинг ёрдамида ошиб ўтамиз.Билим нурдир. Йўлимизни у билан ёритамиз.

Билимсизлик эса барча ёмонликларнинг манбаидир. Билимсиз инсон ўзига энг катта ёмонликни қилган бўлади. Жоҳил кишининг тик тура олмайдига
қопдан
фарқи йўқ. Саъдий билимсизликни уруш довулига ўхшатади. Овози
баланд
ичи эса бўш. Гўзал тушунчалар, билим жавҳарлари билан тўлдирилмаган зеҳн сандиқ фойдасиз ва зарарли нарсалар билан тўлади.

Инсоннинг қадри илм билан юксалади. Илмли киши ҳодисаларга холис
баҳо беради, талабчанлик ва уддабуронликни ўрганади.
Билмаслик айб эмас, ўрганишга интилмаслик айбдир. Ибн Масъуд инсон билмаганини билиши ҳам илмдир, дейди. Чунки инсон билмаганини билса, ўрганишга интилади.Фалокатларнинг устидан билим билан устун келиш мумкин. Ҳожи Бектош Валийнинг ифодасига кўра “Билимсизлик билан кетилган йўлнинг охири ҳайрли бўлмайди”. Ғалаба қозониш, муваффаққиятга эришиш, юксалишни хоҳлаганлар илмни маҳкам ушлайдилар. Ўрганиш шавқида ёниб куймаганларга эса “Дунёни истаган илм ўргансин. Охиратни истаган ҳам илм ўргансин”, деб буюрган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Билимнинг аҳамиятини нақадар ажойиб тушунтирганлар.

ИЛМ ТЎҒРИСИДА НАБАВИЙ НАСИҲАТ

Ҳасан Басрий р.а.дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

عن أبي الدرداء ، قال قال صلى الله عليه وسلم : « كُنَّ عَالِمًا أَوْ مُتَعَلِّمًا، أو مستمعا ، أَوْ مُحِبًّا ، وَلَا تَكُنْ الْخَامِسَ فَتَهْلَكَ» قال : فقلت للحسن : من الخامسة ؟ قَالَ الْحَسَنُ: «هُوَ الْمُبْتَدِعُ »

“Олим бўл ёки ўрганувчи бўл ёки эшитувчи бўл ёки илм аҳлининг мухлиси бўл, аммо бешинчиси бўлма ҳалок бўласан”, деб марҳамат қилдилар Расулуллоҳ с.а.в. Мен Ҳасан Басрийдан: “Бешинчиси ким?” деб сўраганимда: “Ўзидан янгилик чиқарувчи”

Олим бўл Чунки худои таборак ва таоло Қуръонда марҳамат қилади:

إِنَّمَا يَخْشَى اللَّهَ مِنْ عِبَادِهِ الْعُلَمَاءُ

“Аллоҳдан бандалари орасида олимларигина ҳақиқий қўрқур”

ўрганувчи бўл

قُلْ هَلْ يَسْتَوِي الَّذِينَ يَعْلَمُونَ وَالَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ

“Айтинг Эй Муҳаммад с.а.в.: Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми?”

ёки эшитувчи бўл

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ النَّبِىُّ - صلى الله عليه وسلم - « إِذَا كَانَ يَوْمُ الْجُمُعَةِ ، وَقَفَتِ الْمَلاَئِكَةُ عَلَى بَابِ الْمَسْجِدِ يَكْتُبُونَ الأَوَّلَ فَالأَوَّلَ ، وَمَثَلُ الْمُهَجِّرِ كَمَثَلِ الَّذِى يُهْدِى بَدَنَةً ، ثُمَّ كَالَّذِى يُهْدِى بَقَرَةً ، ثُمَّ كَبْشًا ، ثُمَّ دَجَاجَةً ، ثُمَّ بَيْضَةً ، فَإِذَا خَرَجَ الإِمَامُ طَوَوْا صُحُفَهُمْ ، وَيَسْتَمِعُونَ الذِّكْرَ » .

“Жума куни бўлганда, жума намози ўқиладиган масжиднинг эшиги олдида фаришталар келиб, биринчи келганни биринчи, иккинчи келганни иккинчи деб ёзиб турадилар. Биринчи бўлиб келганларга битта туя, икиинчи бўлиб келганларга битта сигир, ундан кейингилари битта қўчқор, ундан кейингилари битта товуқ, ундан кейингилари битта тухум садақа қилганчалик савоб оладилар. Сўнг имом сўзга чиқса, фаришталар дафтарини ёпиб, имомнинг суҳбатига қулоқ соладилар”

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ ، ، وَأَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ ، أَنَّهُمَا سَمِعَا رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ - عَلَى أَعْوَادِ مِنْبَرِهِ – " لَيَنْتَهِيَنَّ أَقْوَامٌ عَنْ وَدْعِهِمْ الْجُمُعَاتِ ، أَوْ لَيَخْتِمَنَّ اللَّهُ عَلَى قُلُوبِهِمْ ، ثُمَّ لَيَكُونُنَّ مِنْ الْغَافِلِينَ " .

“Қавмлар жумани тарк қилишдан тўхташсин. Бўлмаса Аллоҳ уларнинг қалбларига муҳр уриб қўяди. Сўнгра ғофиллардан бўлиб қоладилар”

ёки илм аҳлининг мухлиси бўл,

قال مشايخنا : "مَنْ أرادَ أن يكونَ أبنُهُ عالماً ينبغي أن يُراعىَ الغُرَباءَ من الفُقَهاءِ وَ يُكرِمَهُمْ و يُعَظِّمَهُم و يُعْطِيَهمْ شيْئاً ، فإنْ لَمْ يكنْ إبنُهُ عالماً كون حافدُهُ عالما"

Буюк олимлардан, машойихларимиз дейдилар: “Ким агар фарзанди олим бўлишини истаса, бечора ҳол бўлган шариат олимларини йўқлаб, қарашиб юрсин, уларни иззат – ҳурмат қилсин, уларга ўзинниг саховатини кўрсатсин ана шунинг баракотидан фарзанди олим бўлади, агар фарзанд олим бўлолмаса, аниқ набираси олим бўлади”

سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ ، أَشْهَدُ أَنْ لا إِلَهَ إِلا أَنْتَ ، أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ

Мир Араб олий мадрасаси талабаси
Фарида Рустамова
. .