Яна бир ажойиб хуш хабар!
Muallif: . .
Sana: 16.01.2021
624

Куни кеча 15-январ куни Бухоро вилояти, Шофиркон туманида “Шайх Дарвеш” жоме масжидининг қайта қурилишига биринчи ғишт қўйилди. Қуръон тиловати, хайри дуолардан сўнг Мир Араб олий мадрасаси ректори устоз Ҳайдархон домла илк ғиштни ўз жойига қўйдилар. Бу табаррук ҳодисада масжид имоми Жамолов Азизжон, Мир Араб олий мадрасаси талабалари ҳамда яқин атрофдаги ёши улуғ отахонларимиз ҳам иштирок этдилар.

Аллоҳ таоло бу бошланган хайрли ишларда барча ўз ҳиссасини қўшганларга ажрларини кўпайтириб берсин. Тез фурсатда масжид қурилиши ниҳоясига етиб, гўзал масжидларда роҳатланиб ибодат қилишимизни насиб этсин.


. .