Бухоро вилоятида хайрия ишлари давом этмоқда
Muallif: . .
Sana: 27.12.2020
755

Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир” деган ояти каримага мувофиқ Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан бугунги кунда юртимизнинг турли вилоят ва туманларида “Саҳоват – олий қадрият” номли тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Бугунги кунга қадар Бухоро вилоятида ҳам “Вақф” фонди филиали турли хайрия ишларини амалга оширди. Бухоро вилояти Вобкент туманида 440 хонадонга, Жондор туманида 520 хонадонга, Олот туманида 380 хонадонга, Шофиркон туманида 500 хонадонга, Қоракўл туманида 500 хонадонга ва Ғиждувон туманида 750 хонадонга оила учун зарур озиқ-овқат махсулотлари солиб қадоқланган махсус қутилар топширилди. Ҳамда, 3 та мурувват уйи ва 1 та меҳрибонлик уйида ош дастурхонлари ёзилиб хайрия тадбирлари ўтказилди.

Бугун эса Бухоро вилояти Когон туманида Бухоро “Вақф” фонди филиали томонидан озиқ-овқат махсулотлари солинган махсус қутилар ўз эгаларига етказилди. Ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга гўшт, ёғ, ун, гуруч каби 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда Мир Араб олий мадрасаси устоз ва талабалари ўз ёрдамларини беминнат кўрсатмоқдалар. Маҳсулот етказилган хонадон эгаларининг кўзларида хурсандлик ва мамнуният акс этди. Улар Вақф хайрия фондига ва уларга яқиндан кўмак берган яҳши инсонларга ўз миннатдорчилигини билдирдилар.

Бу каби «Вақф» фонди томонидан бажарилаётган хайрия ишлари давом этмоқда.

Аллоҳ таоло қилинаётган сай- ҳаракатларни солиҳ амаллар қаторида қабул қилсин!

Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси Аҳмаджонов Абдулазиз



. .